Линклар

Қозоғистон делегацияси 13-14 август кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишдан иборат.

Учрашувда Қозоғистон делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Амангелди Жумабаев бошчилик қилади.

Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги охирги сиёсий маслаҳатлашувлар 2010 йил ноябр ойида Тошкентда ўтказилган.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

ЎЗИНФОРМ ахборот портали хабарига кўра, ўтган йил икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси икки миллиард 770 миллион АҚШ долларидан ошган.

Жорий йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 637,4 миллион долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG