Линклар

logo-print
Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида Лағмон вилоятининг Алишенг тумани ҳокими Фаридулла Ниёзий ҳалок бўлди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, якшанба кунги портлашда туман ҳокимининг тан қўриқчиси ва Маҳмуд исмли қабила оқсоқоли ҳам ўлган.

Ҳужум оқибатида яна бир киши яралангани айтилмоқда.

Портлаш Фаридулла Ниёзий ишга кетаётган пайтда амалга оширилган.

Ниёзийга уюштирилган ҳужум масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG