Линклар

12 август куни Лондонда ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали ёпилиши маросими ўтказилади.

Мусобақанинг охирги кунида Ўзбекистон олимпия жамоасининг икки аъзоси медал учун курашди.

66 килограммгача бўлган вазндаги эркин курашчилар чорак финалиида Ихтиёр Наврўзов ҳиндистонлик Сушил Кумарга 1:3 ҳисобида ғалабани бой берди.

96 килограммгача бўлган вазндаги эркин курашчилар нимчорак финалида Қурбон Қурбонов америкалик Варнер Жейкоб Стефенга 1:3 ҳисобида ютқазди.

11 август куни 120 килограммгача вазндаги эркин курашчилар финал беллашувида Артур Таймазов грузиялик Давид Модзманашвилини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб Ўзбекистон жамоасига ягона олтин медални келтирди.

Лондондаги ғалаба билан Артур Таймазов уч карра олимпия чемпиони бўлди.

Ўзбекистон Олимпия жамоаси ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида битта олтин ва учта бронза медалини қўлга киритиб жамоалар рўйхатида 47 ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон жамоаси 2008 йилги Пекин Олимпиадасидан битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медаллари билан қайтган эди.
XS
SM
MD
LG