Линклар

Миср президенти Мудофаа вазирини истеъфога чиқариш ҳақида буйруқ берди


Миср Президенти М.Мурсий (ў) ва Маршал Ҳ.Тантавий ифтор кечасида, Исмалиа ш., 2012 йил 4 август.

Миср Президенти М.Мурсий (ў) ва Маршал Ҳ.Тантавий ифтор кечасида, Исмалиа ш., 2012 йил 4 август.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий Мудофаа вазири Маршал Ҳусайн Тантавийни истеъфога чиқариш ва ўрнига генерал-майор Абдул Фаттох Ал-Сисини тайинлаш ҳақида буйруқ берди.

Президент бундай қарор чиқаришига нима сабаб бўлгани ошкор қилинмади.

Хабарларга кўра, Мурсий президент салоҳиятини чеклашга қаратилган ҳарбийлар чиқарган конституциявий декларацияни ҳам бекор қилган.

Мурсийнинг матбуот вакилига кўра, президент Тантавийни ўзига маслаҳатчи этиб тайинланган.

Июн ойида президент этиб сайланган Муҳаммад Мурсий “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати аъзоси.

Президент Ҳусни Муборак ўтган йил ҳокимиятдан ағдарилганидан бери “Мусулмон биродарлиги” билан мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги муносабатлар кескин бўлиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG