Линклар

Тошкентда Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми бўлиб ўтади


Шу йилнинг 17 август куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ўзбек-америка бизнес-форумида АҚШдаги етакчи ширкатларнинг 50 дан зиёд раҳбари иштирок этади. Бу ҳақда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисаси Каролин Ламм “Ипак йўли” ахборот-таҳлилий сайтига берган интервьюсида билдирган.

Ламм хонимга кўра, 16 август куни Тошкентда АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади, бир кун кейин эса Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармонлари учрашади.

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисаси форум доирасида жаҳон атом станцияларига уран етказиб берадиган етакчи ширкатлардан бири NUKEM Inc. ҳамда Навоий тоғ-кон-металлургия комбинати уран етказиб бериш бўйича янги битим имзолаши мумкинлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG