Линклар

Лондон Олимпиадасига якун ясалди


Лондон олимпиадаси ёпилиш маросимидан лавҳа.

Лондон олимпиадаси ёпилиш маросимидан лавҳа.

Кеча оқшом Буюк Британия пойтахти Лондонда ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинлари якунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Халқаро мусобақанинг ёпилиш маросимини ўтказиш учун 4000 дан зиёд киши, шу жумладан, машҳур қўшиқчилар жалб қилинган.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Жак Рогге Лондон Олимпиадасидаги уюштириш ишларига ҳам, бу ерда эришилган спорт ютуқларига ҳам юксак баҳо берди. Тадбир якунида жаноб Рогге Олимпиада байроғини 2016 йили Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Рио-де-Жанейро мэрига топширди.

ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида 44 та жаҳон ва 117 та олимпиада рекорди ўрнатилди. Унда 300 комплект олимпия мукофотлари топширилди.

Жами 104 та медални қўлга киритган Қўшма Штатлар бу гал жаҳон терма жамоалари орасида пешқадам бўлди. Иккинчи ўрин хитойлик, учинчи ўрин британиялик, тўртинчи ўрин россиялик спортчиларга насиб қилди. Ўзбекистон эса Лондон олимпиадасида битта олтин ва учта бронза медали билан жадвалнинг 47-поғонасини эгаллади.
XS
SM
MD
LG