Линклар

logo-print

Эрон зилзила қурбонлари учун мотам тутмоқда


Эроннинг Варзағон шаҳри яқинидаги Амир Али Қандий қишлоғида шу кунда соғ уй кам қолган.

Эроннинг Варзағон шаҳри яқинидаги Амир Али Қандий қишлоғида шу кунда соғ уй кам қолган.

Эронда шанба куни мамлакат шимолий-шарқида содир бўлган икки зилзила қурбонларини хотирлаш учун икки кунлик мотам (13 ва 14 август кунлари) эълон қилинди.

Айни пайтда мамлакатда камида 250 кишининг ҳаётига зомин бўлган ер силкинишидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.

2000 дан зиёд киши жароҳатланишига сабаб бўлган бири 6,4, яна бири 6,3 балли зилзила Табриз шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларга энг кўп шикаст етказгани айтилаяпти.

Эрон ички ишлар вазири Мустафо Муҳаммад Нажжор журналистларга айни пайтда қидирув-қутқарув амалиёти ниҳоясига етгани, эндиликда расмийлар жабрланганларни озиқ-овқат ва бошпана билан таъминлашга ҳаракат қилаётганларини билдирди.

Вазирга кўра, зилзила 300 дан зиёд қишлоққа шикаст етказган, ўндан ортиқ қишлоқ эса бутунлай вайрон бўлган.

Айрим маълумотларга кўра, табиий офат юз берган ҳудудда ҳозирда 16 минг киши бошпанасиз қолган.
XS
SM
MD
LG