Линклар

Туркияда парламент депутати ўғирланди


Сўнгги ҳафталарда турк ҳарбийлари мамлакатнинг жануби-шарқий минтақаларида Курд ишчи партияси жанггариларига қарши фаол жанговар ҳаракатларни бошлаб юборган.

Сўнгги ҳафталарда турк ҳарбийлари мамлакатнинг жануби-шарқий минтақаларида Курд ишчи партияси жанггариларига қарши фаол жанговар ҳаракатларни бошлаб юборган.

Туркия жанубий-шарқида хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар курд миллатига мансуб депутат Ҳусейн Айгунни қидирмоқда.

Мухолифатдаги Республика халқ партиясидан мамлакат парламентига депутат бўлиб сайланган Айгуннинг айирмачи жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилгани тахмин қилинмоқда.

Унинг машинаси Ўважик ва Тунчели шаҳарлари ўртасидаги автойўлда қуролли гуруҳ томонидан тўхтатилгани маълум.

Мазкур нохуш ҳодиса Туркия жанубий-шарқидаги асосан курдлар яшовчи бошқа бир ҳудудда уч турк ҳарбийси ўғирланганидан кейин кўп ўтмай содир бўлди.

Сўнгги ҳафталарда турк ҳарбийлари бу ерда Курд ишчи партияси жанггариларига қарши фаол жанговар ҳаракатларни бошлаб юборганди. Қўмондонлик шу пайтгача ўтказилган амалиётлар чоғида 115 нафар экстремист йўқ қилинганини билдирмоқда.

Курд ишчи партияси 1984 йилда қўлига қурол олган. Ўшандан буён содир бўлган тўқнашувлар ва амалга оширилган турли ҳужумлар 45 мингдан зиёд кишининг ёстиғини қуритгани айтилади.
XS
SM
MD
LG