Линклар

Афғон расмийлари ҳибсдаги толиблар собиқ қўмондон билан учрашди


Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Исмоил Қосимёр.

Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Исмоил Қосимёр.

Афғонистон расмийлари толиблар билан учрашув бўлгани ҳақида бир-бирига зид маълумот берди.

Афғонистон Олий тинчлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Исмоил Қосимёр ҳукумат расмийлари толибларнинг қўлга олинган юқори лавозимли собиқ қўмондони Мулла Абдул Ғани Биродар билан махфий сўзлашувлар олиб борилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Қосимёрга таяниб Франс пресс ахборот агентлигининг 13 август куни хабар қилишича, Покистондаги қамоқхонада икки ой олдин бўлган учрашувда асосий эътибор тинчлик сўзлашувларига қаратилган.

Ғани Биродар шу пайтгача қўлга олинган толибларнинг энг муҳим вакили ва у Толибон ҳаракати лидери Мулла Муҳаммад Умарнинг ишонган ёрдамчисидир.

Афғонистон расмийларига кўра, Ғани Биродар 2010 йилда Покистоннинг Карачи шаҳрида ҳибсга олингани исёнчилар билан тинчлик сўзлашуви олиб бориш йўлидаги уринишига салбий таъсир этган.

Қосимёрга кўра, Мулла Абдул Ғани Биродар “Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокаралари олиб боришга қизиқиш кўрсатгани” сабабли Кобул расмийлари уни қамоқдан озод қилишни Покистон ҳукуматидан илтимос қилган.

Бтроқ Афғонистоннинг Покистондаги элчихонаси матбуот котиби Зардашт Шамс Озодлик радиосининг Афғон хизматига "бундай учрашув бўлмагани"ни таъкидлади.
XS
SM
MD
LG