Линклар

logo-print

13 август куни Тошкент шаҳар хўжалик суди ўтган ойда фаолияти вақтинча тўхтатилган МТС-Ўзбекистон ширкатини бутунлай лицензиядан маҳрум қилди.

Тошкент шаҳар хўжалик суди душанба куни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА)нинг “Ўздунробита” (МТС-Ўзбекистон) мобил операторини барча лицензияларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасини қоноатлантирди.

Буни Россиянинг МТС ширкати матбуот котибаси Валерия Кузменько ҳам тасдиқлади.

Ўтган ҳафта ЎзААА “МТС-Ўзбекистон”нинг ҳудудий филиаллари тегишли лицензиясиз ноқонуний фаолият юритганини даъво қилиб, Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилган эди.

Хабарларга кўра, ЎзААА лицензия талабларини бажармагани учун “МТС-Ўзбекистон”дан 210 миллион АҚШ доллари ундирилишини сўраяпти.

МТС “Ўздунробита” лицензиялари дастлаб шу йилнинг 17 июлида 10 кун муддатга тўхтатилган эди.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 30 июл кунги қарори билан эса, уч ойга тўхтатилган эди.

Фаолияти тўхтатилгунига қадар "Ўздунробита" Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди. Алоқаси мамлакатнинг 94 фоизини қамраб олувчи оператор 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатган. Бу Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизидан ортиғидир.

“Ўздунробита” фаолияти тўхтатилиши ортидан унинг миллионлаб мижози мамлакатда фаолият юритувчи бошқа ширкатларга ўтиб кетди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG