Линклар

logo-print

Эркин микрофон суҳбатдошлари одатдагидек ўзларини ташвишлантираётган муаммолардан гап очишди.

Навоий комбинатидаги юлғичларга қачон чора кўрилади

Навоий кон-металлургия комбинатининг ҳозирги директорининг бошқарув услуби Ўзбекистондаги энг йирик бу комбинат ишчи-хизматчилари орасида норозилик уйғотмоқда, дейди бу корхона ишидан яхши хабардор ўзбекистонлик Азиз.

- Навоий кон металлургия комбинатида бўлаëтган юлғичлик, порахўрлик, ошна-оғайнигарчилик, Ўзбекистон халқининг бойликларини талон-тарож қилувчи шахсларга нисбатан ҳеч қанақа чора кўрилмаганлигини айтиб қўймоқчи эдим. Маълум бир координация бўйича текширишлар бўлди. Лекин жиноятчиларга ҳеч қанақа чора кўрилмади. Миллиардлаб долларда Ўзбекистон иқтисодини ўмараëтган кишилар ҳеч қанақа жавобгарликка тортилмай қандай бўлса шундай ишлаяпти. Жиноятчиларга қарши прокуратура, ички ишлар ëки МХХ томонидан бирор-бир чора-тадбирлар кўрилмади. Бу нарсадан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ҳеч қачон яхши томонга кетмайди ва олдинга силжимаслиги бугунги кунда кўриниб қолди.

Озодлик: Булар ҳақида қаердан биласиз сиз?

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


Вақтида сув бермади, пахталар қуриб қолди

Бухоролик фермер Нуриддин Қиличев маҳаллий идоралар вақтида сув бермагани оқибатида қарийб 25 миллион сўмлик зарар кўрганини иддао қилади.

- Бухоро вилояти, Олот туманиданман. Мен Бухоро вилоят хўжалик судидан норозилик билдириган эдим. 25 миллион 680 минг сўм моддий зарарим бор. Ўшани ундириб олиш тўғрисида.

Озодлик: Нима зарар у?

- Сув бермади вақтида. Пахталар қуриб қолди. Фермер хўжалиги эдим мен. Агар сувни вақтида берганда эди, мен пахтани яхши етиштирардим, шартнома режаларини бажарардим.

Озодлик: Сувни қайси идора бериши керак?

- Сувдан фойдаланиш уюшмаси бор. Ўша билан шартнома тузганмиз. Пул кўчирганмиз унга. Вақтида сув етиштириб бера олмади. Ҳамма ҳужжатларим судда ëтибди шундай.

Озодлик: Сувнинг пулини тўлаганмисиз?

- Тўлаганман. Бизнес режа орқали қанча ажратилган бўлса, ўша пулини тўлаганман.

Озодлик: Улар сув берилмаганининг сабабини нима деб изоҳлашаяпти?

- Ҳеч нарсани изоҳлаб бермаяпти. Қаерга борсанг бор дейди.

Озодлик: Шартнома асосида сув берган экан нимага изоҳлаб беролмаяпти?

- Билмайман. Ҳамма жойга мурожаат қилдим. Газеталаргача ëздим. Прокуратурага ҳам ëзганман, Адлияга ëзганман. Ҳеч қайсидан натижа чиқмади.

Озодлик: Энди нима қилмоқчисиз?

- Сизлар орқали бирор натижа чиқармикан деган мақсадда сизларга телефон қилаяпман.

Озодлик: Моддий зарарни ким тўлаши керак?

- Сувдан фойдаланиш уюшмаси тўлаши керак. Гуноҳкорлар тўлаши керак. Хўжалик суди раиси, аъзолари бор, раз улар менинг ҳуқуқимни ҳимоя қилмадими энди шулар тўлаши керакда, дейди бухоролик фермер Нуриддин Қиличев.

Фақат ёмонлайсизлар...

Москвада юк ташувчи бўлиб ишлайдиган, лекин ўз исмини айтишни хоҳламаган 45 яшар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг Озодлик радиоси эшиттиришлари ҳақида билдирган фикри бу.

- Озодлик радиосини мен ҳам ҳар замонда эшитаман. Иложи бўлса, Ўзбекистонимизга, ким бўлишидан қатъий назар, биров ўз хоҳиши билан юрибди ташқарида, биров қандайдир масалалар бўйича, у ҳар кимнинг ўзининг проблемаси. Ким нима қилса ўзига қилади. Лекин четдан туриб Ўзбекистонга тош отилаëтгани ëки бўлмаса жуда ҳам аккуратний қилиб косанинг тагига нимкосани қўйиб олиб гапиргани ҳар замонда менга ëқмайди.

Озодлик: Нима ëқмайди? Конкретно мисоллар билан айтинг.

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG