Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:36

Уляновскда ўзбеклар минора остида қолди


Якшанба куни Уляновск вилоятида сув кўтаргич миноранинг қулаши оқибатида нобуд бўлган 4 кишидан 2 нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Яна икки ўзбекистонлик жароҳат олди.

12 август куни соат 8:45 ларда Россиянинг Уляновск вилояти Юқори Мелекесс қишлоғида қулаб тушган сув кўтаргич минора остида ғишт тераётган мардикорлар қолди.

“Ҳодиса жоийга етиб келган қутқарувчилар шахсий бўлган бу миноранинг остидан тўрт кишининг мурдасини олиб чиқишди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экан”, дейди Озодлик Радиосига ҳодиса тафсилотларини гапириб берган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Уляновск вилояти бўйича матбуот котиби Татяна Никифорова.

Сурат Уляновск вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси томонидан тақдим этилди.
Сурат Уляновск вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси томонидан тақдим этилди.
- Минора остида жами тўрт киши халок бўлди: иккита маҳаллий ва иккита ўзбек, яна иккита ўзбек йигитлари жароҳатланди. Ўлган ўзбекистонликлар:
Жалилов Умар Тўхтаевич, 1958 йил 10 июнда туғилган;
Бобомуродов Акерим Абдухалилович, 1983 йил 5 майда туғилган.
1991 йил 13 декабрида таваллуд топган Рахимов Жаҳонгир исмли йигит енгил жароҳат олди ва госпитализация қилинишдан воз кечди, унинг соғлиги нормал ҳолатда. Иккинчи йигит жуда оғир аҳволда – бу 1973 йилда туғилган Тўраев Ўктам, дея маълум қилади Уляновск вилоят ФВВ расмийси Татяна Никифорова.

Олинган хабарларга кўра, минора қулаган жойга 56 та қутқарувчи ва 9 та ёрдамчи техника жалб қилинган. Ҳалок бўлган маҳаллий руслар 61 ёшли бригадир ва 26 ёшли тракторчи бўлгани айтилади.

Сурат Уляновск вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси томонидан тақдим этилди.
Сурат Уляновск вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси томонидан тақдим этилди.
Қутқарувчилар берган маълумотга кўра, сув кўтаргич мослама анчадан буён ишлатилмаган ва унинг эгаси минорани бузишга ишчиларни ёллаган.

Бир нафақахўр бу минораси сотиб олган ва унинг куёви уни бузишга гастарбайтерларни ёллаган экан, дея давом этади Татяна Никифорова.

- Улар мутахассислар билан келишмасдан сув кўтаргич минорани тагидан бузишаётганда у ишчиларнинг устига қулаб тушган. Мазкур воқеа юзасидан Уляновск прокуратураси томонидан РФ Жиноят Кодексининг 143 моддаси асосида жиноий иш қўзғатилди. Бугун минора остидаги ғиштлар тагигача тозаланди. Топилган ўликлар моргга, оғир жароҳат олган йигит ҳушсиз ҳолда Димитровград шаҳар 2 сонли шифохонасига жўнатилди, деди ФВВ расмийси.

Озодлик Димитровград шифохонасида қолаётган 39 ёшли ўзбекистонлик Ўктам Тўраев аҳволини билиш мақсадида шифохона реанимациясига мурожаат қилди.

- Тўраевнинг аҳволи жуда оғир, жуда. Ҳа, у ҳушига келди, гаплашяпти, лекин умумий аҳволи жуда оғир. Уни кеча эрталаб олиб келишди бизга, дейди ўзини таништирмаган Димитровград шифохонаси реанимация бўлими врачи.
XS
SM
MD
LG