Линклар

logo-print

Сурия армиясига қарашли учқич ерга қулади


Дейр Ал-Зор шаҳри яқинидаги қишлоқ осмонида ёнаётган Сурия ҳукумати учқичи, 2012 йил 13 август.

Дейр Ал-Зор шаҳри яқинидаги қишлоқ осмонида ёнаётган Сурия ҳукумати учқичи, 2012 йил 13 август.

Сурия давлат телевидениеси ҳукумат армиясига қарашли жанговор учқич душанба куни мамлакатнинг шарқий қисмида ерга қулаганини хабар қилди.

Ундан бир неча соат олдин Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар ҳукумат армиясига қарашли учқични уриб туширганини эълон қилганди.

Бироқ давлат телевидениеси самолёт “одатдаги машқ парвозини бажараётган пайтда” техник носозлик сабабли ерга қулаганини хабар қилди.

Расмий SANA ахборот агентлиги эса учувчиси самолётдан сакраб қолгани ва ҳозирда уни қидириш ишлари олиб борилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG