Линклар

Сурияда исёнчилар ҳукуматнинг ҳарбий учқичини уриб туширганлиги ва учқич учувчисини аср олганлигини эълон қилди.

Буни тасдиқлаш учун исёнчилар уч киши қуршовида ўтирган учувчини сўроқ қилиш жараёни тасвирга туширилган видеони тарқатишди.

Видеода исми Муфид Муҳаммад Сулаймон экани айтилган пилот исёнчилар унга нисбатан яхши муомалада эканлигини айтиб, Сурия ҳукумат кучларини Башар Ассад режимидан юз ўгиришга чақирди.

Бироқ Ал-Арабия телеканали орқали кўрсатилган ушбу видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлашнинг имкони бўлмаяпти.

Душанба куни Сурия шарқида ҳукуматга қарашли ҳарбий учқичнинг аварияга учрагани ҳақида хабар тарқаган эди.

Давлат ахборот каналлари учқич машқлар давомида техник муаммолар туфайли қулагани, пилот эса учқични тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида маълумот беришган эди.
XS
SM
MD
LG