Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси душанба куни Иордания терма жамоасига қарши ўтказган ўртоқлик учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона голга 78-дақиқада Қозоғистоннинг “Актобе” футбол клубида фаолият юритаётган Тимур Кападзе муаллифлик қилди.

Уммон шаҳрида ўтган ўйинда Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоага асосан янги жалб қилинган футболчилар майдонга туширилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси 15 август куни Иордания терма жамоаси билан яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказганидан сўнг Тошкентга қайтади.

Ўртоқлик учрашувларидан асосий мақсад 11 сентябр куни ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доирасида Жанубий Корея жамоасига қарши ўйинга тайёргарликдир.
XS
SM
MD
LG