Линклар

logo-print
Тожикистонда юқори лавозимли хавфсизлик хизмати вакилини ўлдирганликда ва исёнчилар гуруҳини бошқарганликда айбланаётган Толиб Айёмбеков Тоғли Бадахшонда таслим бўлди.

Бу ҳақда душанба куни Тожикистон ҳукумати маълум қилди.

Айёмбеков таслим бўлишидан аввал маҳаллий телевидение орқали у ва унинг тарафдорлари минтақада тинчликни сақлаб қолиш учун ҳукумат таслим бўлишга тайёр эканлигини айтиб, одил судда ўзларининг бегуноҳ эканлигини исботлашга ишонишини айтган эди.

Расмийларга кўра, Айёмбеков айни дамда Хоруғ шаҳрида тиббий муолажа олмоқда.

Хавфсизлик хизмати генерали Абдулла Назаровга уюштирилган суиқасддан сўнг Тожикистон ҳукумати Тоғли Бадахшон минтақасида Айёмбеков ва унинг тарафдорларига қарши ҳарбий амалиёт олиб борган эди.

Амалиёт давомида 70 га яқин киши ўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG