Линклар

Лондон-2012: Белорус спортчиси олтин медалдан мосуво қилинди


Надежда Остапчук

Надежда Остапчук

Қонида допинг асоратлари топилган белоруслик спортчи Надежда Остапчук Лондон Олимпиадасининг ядро улоқтириш беллашувида қўлга киритган олтин медалидан мосуво қилинди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси вакиллари Остапчук беллашув кунидан олдин ва бир кун кейин топширган қон намуналарида спортда таъқиқланган метенолон стероиди топилганини маълум қилди.

Белорус спортчиси дисквалификация қилинганидан сўнг ядро улоқтириш бўйича олтин медал Янги Зеландия вакили Валери Адамсга ўтди.

Эслатамиз, ўзбекистонлик енгил атлетикачи Луиза Галиулина ҳам допинг тестидан ўтолмагани сабабли Лондон Олимпиадасидан четлатилган эди.
XS
SM
MD
LG