Линклар

Қирғизистон парламентидаги ҳукмрон коалицияга кирувчи сиёсий партия Бош вазир Ўмурбек Бабановни пора сифатида зотдор отни қабул қилганликда айблади.

Шу муносабат билан "Ата Мекен" партияси душанба куни Бабановга нисбатан ишончсизлик билдириш масаласини парламентга олиб чиқмоқчи эканлигини маълум қилди.

Партия етакчиларига кўра, Бош вазирга қурилиш шартномалари эвазига қиймати 500 минг долларга тенглиги айтилаётган зотдор пойгачи от тақдим этилган.

Ҳукумат матбуот хизмати тарқатган баёнотда зотдор отни Бош вазир ўз пулига сотиб олгани ва унинг нархи айтилаётганидан анча пастлиги билдирилган.

2011 охиридан бери Бош вазир лавозимида ишлаб келаётган Ўмурбек Бабанов ҳукуматда коррупцияни йўқ қилишга қаратилган қатор ислоҳотлар муаллифидир.
XS
SM
MD
LG