Линклар

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 15-18 август кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Блейк АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида бўладиган икки томонлама маслаҳатлашувларда Америка делегациясига бошчилик қилади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, маориф ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик, мудофаа ва бошқа соҳаларда ҳамкорликка оид масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

17 август куни Тошкентда шунингдек Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Унда АҚШдаги етакчи ширкатларнинг 50дан зиёд раҳбарининг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG