Линклар

Покистон президенти: қабилалар яшайдиган минтақалар ўз-ўзини бошқаради


Покистон Президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий.

Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган қабилалар яшайдиган минтақаларда ўз-ўзини бошқариш тизими жорий қилинади.

Бу ҳақда Покистон Президенти Осиф Али Зардорий мамлакат мустақиллик куни арафасида сўзлаган нутқида эълон қилди.

Зардорий Қабилалар яшайдиган минтақаларда янги бошқарув тизими келаси йилда амалга тадбиқ этилишини айтди.

Покистон Президенти бир асрлик колониал қонунларни ислоҳ қилиш ва сиёсий партияларнинг қабилалар яшайдиган минтақаларда кампания олиб боришига рухсат бериш ташаббуси ўз маъмурияти томонидан ўтган йил бошлаганини айтди.
XS
SM
MD
LG