Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:49

Олмаота вилоятидаги қўриқхонада 11 одам жасади топилди


Иле-Алатау қўриқхонасидаги Турген дараси.
Иле-Алатау қўриқхонасидаги Турген дараси.

Қозоғистон расмийлари Олмаота вилояти жанубидаги Иле-Алатау қўриқхонасида 11 нафар эркак ва аёл ўлдириб кетилгани билан боғлиқ ҳодиса юзасидан қидирув-тергов ишларини бошлади.

Ахборот агентликларига кўра, пичоқлаб ўлдирилган етти одам жасади, жумладан, ёқиб юборилган икки жасад душанба куни қўриқхонадаги маҳаллий ўрмончилар фойдаланадиган бино яқинида топилган.

Сешанба куни аввал яна учта ёқиб юборилган жасад топилган. Ундан кейин бу жойга яқин чуқурликда яна битта жасад борлиги аниқланган.

Жасадлардан фақат бештасининг шахси аниқлангани айтилмоқда.

Улардан бири маҳаллий браконерларга қарши аёвсиз кураш олиб боргани учун кўпчиликка яхши танилган профессионал овчи Панайот Захаропулодир.

Ўлдирилганларнинг айримлари Захаропулонинг оила аъзолари ва ҳамкасблари экани тахмин қилинмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қосимов сешанба кунги матбуот анжуманида қотилликка оид тафсилотиларга тўхталмади.

Вазир мазкур қотилликка ўзаро тортишув сабаб бўлганини эҳтимолдан соқит қилмади.

Қозоғистон Ички ишлар вазирига кўра, овчилар уйи текширилганида у ердан ҳеч нарса ўғирланмагани, пул ва қуроллар жойида бўлгани аниқланган.

Жорий йил 30 май куни Қозоғистон-Хитой чегарасидаги олис ўрмон чегара постида 14 нафар чегарачи ва бир ўрмончи ўлдирилиб уларнинг жасадлари ёқиб юборилган эди.

Владислав Челах исмли чегарачи ушбу қотилликни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган.

27 июл куни шифокорлар оммавий қотилликда айбланаëтган чегарачи Владислав Челахни руҳан соғлом деб топди.
XS
SM
MD
LG