Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:38

Хоразмда ифторлик кўп, рўзадор оз


Хоразмликларнинг бошқа вилояликларга нисбатан диндорлик даражаси пастроқ экани айтилади.
Хоразмликларнинг бошқа вилояликларга нисбатан диндорлик даражаси пастроқ экани айтилади.

Жамиятшунослар фикрича, Хоразмда аҳолининг диндорлик даражаси бошқа минтақларга қараганда пастроқ. Бу вилоятда ифторлик бераман деганлар рўзадор топилмаётгани бунинг тасдиғи бўлиши мумкин.

Хоразмда мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи ифторликлар бериляпти, лекин рўзадорларни топиш қийин бўлиб қолган.

– Кеча ифторлик қилиб ўттиз одамга дастурхон ёздик. Қўни-қўшни, қариндош-уруғ келди. Шу ўттиз одамдан биттаси рўза тутяпти, у ҳам бўлса кўчамиздаги яккаю-ягона мулла Машарип ака,- дейди урганчлик Жуманазар.

Аҳолининг диндорлик даражаси бошқа вилоятларга қараганда пастроқ экани айтиладиган Хоразмда одамлар рўза тутишмаса ҳам, ифторлик беришни канда қилишмайди.

– Лекин, сўнгги пайтларда ифторликни кимга беришни ҳам билмай қолдик,- дейди Муборак Қадр кечаси арафасида қўни-қўшниларини ифторга таклиф қилган хонқалик Рўзмат ака.

Бу йил Рамазон ойида куннинг 19 соатга чўзилгани аксар хоразмликларнинг рўзани тутмаслигига асосий сабаб бўлиб қолаётгани айтилади.

Хоразмлик 62 яшар хожи она Жумагул опа кунларнинг ўта иссиқ бўлаётгани рўзадорларнинг ўтган йилларга нисбатан кам бўлишига сабаб бўлаётганини айтади.

– Иссиқ бўлгани ва одамларнинг соғлиги тўғри келмагани учун бу йил шунақа бўляпти. Иссиқ бўлгани учун мен ҳам бу йил рўза тута олмадим,- дейди урганчлик Хожи она.

Ҳавонинг иссиқлиги бу йил диндорлар учун яна қўшимча синов бўлди. Хонқалик Баҳодир иссиққа қарамасдан рўза тутмоқда, аммо қийин бўлаётганини айтади.

– Кондиционерли уйда ётиб, амаллаяпмиз. Айрим пайтлари душ оламан. Бошида қийналдим, очвораман деб ҳам ўйлагандим, йўқ, энди Худо хоҳласа, озгина кун қолди, финишга борамиз худо хоҳласа,- дейди Баҳодир.

Бу йил рўзадорлар сафи камайганини Хивадаги Пахлавон Маҳмуд мақбараси мулласи Собиржон ака ҳам тасдиқлайди.

– Рўза тутганлар бу йил кам. Иссиқ бўлгани учун кўпчилик тутолмади. Касалланиб очиб юборганлар ҳам бўлди. Ҳозир Хивада, бизни маҳаллада 30-40 хонадон бўлса, рўза тутадиганлар сони 7-8, кўпи билан 10тага боради. Лекин рўза тутишмаса ҳам ифторликлар бериляпти, таровиҳ намозларига келишяпти,- дейди Собиржон ака.

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик сўрови натижалари эса сўнгги йилларда Хоразм аҳолисининг диндорлик даражаси аввалгига қараганда ошганини кўрсатмоқда.

Сўнгги йигирма йил ичида Хоразм вилоятида 100дан ортиқ масжид, Урганч шаҳрида Ислом илмидан сабоқ бериладиган мадраса ишга туширилди. Совет даврида эса бу вилоятда бор-йўғи учта масжид бўлган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG