Линклар

Афғонистонда юз берган портлашлар сериясида ўнлаб одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳат олди.

Мамлакат расмийларига кўра, Нимроз вилоятида уч худкуш тарафидан уюштирилган портлашларнинг ўзида 36 киши ҳалок бўлган, жароҳат олганларнинг сони юздан ошган.

Бир неча соатдан сўнг Қундуз вилоятидаги гавжум бозор ичида рўй берган портлаш 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Ҳозирча бирор гуруҳ мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Нимроз вилоятида худкушлар тарафидан уюштирилган портлашлар жорий йилда Афғонистонда уюштирилган энг қонли воқеа экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG