Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Лондон Олимпиадасида ютуқларга эришган ўзбек спортчиларини рағбатлантириш фармонига имзо чекди.

Фармонга мувофиқ, бронза медал соҳиблари дзюдочи Ришод Собиров ва курашчи Сослан Тигиевларга “Ўзекистон ифтихори” фахрий унвони топширилди.

Яна бир бронза медали эгаси - боксчи Аббос Атоевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий номи берилди.

Ўзбекистон жамоасида ягона олтин медални қўлга киритган курашчи Артур Таймазов эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Президент фармонида мазкур спортчилар ўз ютуқлари билан Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшганлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG