Линклар

Панетта: Пентагон Сурия осмонини парвозсиз ҳудудга айлантириш режасига жиддий қарамаяпти


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Пентагон Сурия осмони узра учқичлар учишини маън қилиш режасига жиддий қарамаётганлигини айтди.

Сурияда исёнчилар ҳукумат тарафидан уюштирилаётган ҳаво зарбалари миқдори ошиб бораётганидан шикоят қилиб келмоқда.

Панетта Суриядаги кимёвий ва биологик қуроллар сақланаётган жойлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилиши кераклигини ҳам таъкидлади.

АҚШ мудофаа вазири Эрон ҳукуматини Башар Ассад режимига ёрдам бераётганликда, жумладан, ҳукумат қўшинлари билан исёнчиларга қарши курашиш учун жанггарилар тайёрлаётганликда айблади.

Ассад режимидан юз ўгирган Сурия собиқ Бош вазири Рияд Ҳижаб сешанба куни қилган чиқишида ҳукумат кучлари мамлакатнинг атиги учдан бир қисмини назорат қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG