Линклар

АҚШнинг Техас штатида полицияга ўт очган ва икки кишини ўлдирган ҳужумчининг шахси аниқланди.

У 35 ёшли ҳеч қаерда ишламаган Томас Кафал эканлиги айтилмоқда.

Душанба куни Коллеж стейшн шаҳрида юз берган отишма полициячилар Кафалга суд қарори билан уйидан чиқариб юборилаётгани ҳақида билдиришнома олиб келганларида бошланган.

Отишмада бир полициячи ва Кафалнинг қўшниси ҳалок бўлган.

Ҳужумчининг ўзи эса олган жароҳатларидан касалхонада вафот этган.

Мазкур воқеа сўнгги ой мобайнида АҚШда юз берган илк отишма эмас. Ўтган ойда Колорадо штатидаги кинотеатрда юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлган эди. Август ойи бошида Висконсин штатидаги Сикхлар ибодатхонасидаги отишмада эса олти киши ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG