Линклар

logo-print
Ню Йорк штати молия хизмати тарафидан Теҳрон билан ҳамкорликда айбланган Британиянинг Standard Chartered банки 340 миллион доллар жарима тўлайдиган бўлди.

Август ойи бошида Standard Chartered АҚШнинг Эронга нисбатан жорий қилган молиявий санкцияларини бузиб, Теҳрон билан олти йил давомида 250 миллиард долларлик ноқонуний молия операцияларини олиб борганликда айбланган эди.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Эронга халқаро санкцияларни айланиб ўтишга ёрдам бераётганлиги тахмин қилинмиш Хитой ва Эрон банкларига нисбатан санкциялар жорий этганди.

АҚШ ҳукумати Эронни ядровий қурол яратаётганликда айблаб, унга нисбатан қатор санкциялар, жумладан, халқаро молия бозорида тўсиқлар жорий этган.
XS
SM
MD
LG