Линклар

УЕФА ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди


УЕФА ташкилоти ўзининг веб-сайтида 2011-2012 футбол мавсумида Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар бўлган уч футболчи исмини эълон қилди.

Улар "Барселона" футбол клубидан Андрес Инеста ва Леонел Месси ҳамда Мадриднинг “Реал” клубидан Криштиану Роналдулардир.

Энг яхши ўйинчини танлаш жараёнида УЕФАга аъзо давлатлардан 53 нафар спорт мухбири қатнашади.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси 30 август куни Монакода ўтадиган Чемпионлар лигаси ўйинларига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG