Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:47

Саломатлик рейтингида Ўзбекистон 85-ўринда


Bloomberg агентлигининг аҳоли саломатлиги бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 145 мамлакат орасида 85-ўринни эгаллади.

Bloomberg махсус ишлаб чиқилган ялпи саломатлик индекси ва саломатлик учун хавф мезонлари асосида шундай ҳулосага келган.

У ёки бу мамлакат аҳолисининг саломатлик даражасини баҳолашда узоқ умр кўриш ва болалар ўлими, ўлим сабаблари, турли ёш гуруҳлари бўйича ўлим ва 65 ёшга тўлгандан кейин эркаклар ва аёлларнинг кутилаётган умрининг давомийлиги каби мезонлар ҳам инобатга олинган.

Саломатлик рейтингини камайтирувчи омиллар эса кашандалик, спиртли ичимликлар истеъмоли даражаси, ортиқча вазн ва семиришдан азият чекувчилар, жисмоний фаол бўлмаган, холестерин ва қанд миқдори кўп бўлган, қон босими юқори бўлган, орттирилган иммун тақчиллиги синдромига чалинганлар улуши, экологик вазият, болалар касалликлари ва оналар ўлими даражасидир.

Тадқиқот якунлари бўйича Сингапур аҳолиси энг соғлом мамлакат номини олди. Ундан кейин Италия, Австралия, Швейцария ва Япония жойлашди. Шунингдек, биринчи ўнликка Исроил, Испания, Нидерландия, Швеция ва Германия кирган.
Буюк Британия 21-ўринни, АҚШ – 33-ўринни эгаллади. Собиқ совет республикалари орасида юқори ўринни Эстония (57-ўрин) эгаллади.

Грузия 77-ўринга, Латвия 79-ўринга, Литва 81-ўринга жойлашди. Тожикистон ва Ўзбекистон 84 ва 85 ўринларга эга бўлди. 87-ўрин Озарбайжонга, 91-ўрин Беларусга ва 97-ўрин Россияга насиб этди.
XS
SM
MD
LG