Линклар

"Серқуёш коалиция" раҳбари АҚШни Ўзбекистонга босим қилишга чақирди


“Los Angeles Times” газетаси Ўзбекистонлик таниқли мухолифат фаоли ва собиқ сиёсий маҳбус Санжар Умаровнинг мақоласини чоп этди.

"Ўзбекистон бундан яхшисига лойиқ" сарлавҳали мақола АҚШ Давлат котиби Роберт Блейкнинг Ўзбекистонга сафари арафасида эълон қилинди.
Ўз мақоласида Умаров АҚШ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини яхшилаш учун босим қилиши лозимлигини таъкидлаган.

Умаровнинг ёзишича, Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини яхшилаш борасида аниқ қадамлар қўйиши керак. Ноҳақ қамалган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат аъзоларининг озод этилишида қатъий талабларни қўйиши керак.

“Серқуёш Ўзбекистон” раҳбари 2005 йил 13 май воқеалари бўйича халқаро текширув ўтказиш талаби билан чиқиши ортидан молиявий жиноятларда айбланиб 14.5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

2009 йил ноябрида Хиллари Клинтоннинг Ўзбекистонга сафари арафасида у озод этилган эди.

Ҳозир Санжар Умаров оиласи билан Қўшма Штатларда яшамоқда.
XS
SM
MD
LG