Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Роберт Блэйк: қозоқ мухолифатчиси тақдирига АҚШ бефарқ эмас


Қозоғистонга сафар қилаётган АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блэйк Остона ҳукуматини мухолифатчи Владимир Козлов устидан адолатли судловни таъминлашга чақирди.

”Олға” халқ партияси лидери Козлов Жанаўзенда ижтимоий адоват қўзғаш айби билан январ ойида ҳибсга олинган эди.

Намойишга чиққан нефтчилар ва полиция ўртасида декабрда бўлиб ўтган тўқнашувда расмий маълумотларга кўра 14 киши ҳалок бўлган, яна икки киши ушбу отишмаларга алоқаси бўлмаган ҳолда ўлган эди.

Козлов ва унинг тарафдорлари ўзларига нисбатан қўйилаётган айбловларни рад этишган.

Роберт Блэйк Козлов устидан маҳкама жараёнларини Қўшма Штатлар яқиндан кузатиб боришини айтди.

Мухолифатчилар устидан суд 16 августда бошланади.
XS
SM
MD
LG