Линклар

logo-print

Путин ҳаётига суиқасдда гумонланаётганлар Россияга топширилади


Одесса маҳкамаси Владимир Путин ҳаётига суиқасд уюштиришда гумон қилинаётган шахснинг арзини рад этиб, Украина Бош прокуратурасининг уни Россияга экстрадиция қилиш қарорини кучда қолдирди.

Украина Бош прокуратураси матбуот котиби Юрий Бойченко Адам Осмаевни экстрадицияси яқин кунларда амалга оширилишини айтди.

Осмаевнинг адвокати бироз аввал Украина хабар агентликларига ўз мижозининг экстрадицияси Украина қонунларига зид эканини айтган.

Украина қонунларига биноан, гумондор ўлим жазоси ёки қийноқлар ва ҳақоратларга юз тутадиган давлат қўлига топширилмаслиги керак.

Россияда Осмаев ва унинг шериги экани айтилаётган қозоғистонлик Илья Пянзин жорий йилнинг 9 апрелида сиртдан ҳибсга олинганлар.

Улар қуролли гуруҳ таркибида амал қилиш, давлат арбоби ҳаётига суиқасд уюштириш, ноқонуний равишда қурол ишлаб чиқариш ва ноқонуний равишда қурол сақлашда айбланганлар.

Агар айбдор топилсалар, гумондорларнинг ҳар бири 20 йилга озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG