Линклар

logo-print

Урганч шаҳрининг "Ёшлар кўли" мавзеидаги участка нозири бўлиб ишлаган Наврўз исмли милиция ходими ўша мавзеда истиқомат қилувчи кампир тарафидан пичоқлангани айтилмоқда.

Воқеа жойига яқин ерда ишловчи муҳандис 51 яшар Ғулом ака ўтган ҳафта содир бўлган бу воқеа тафсилотларини Озодликка етказди.

Суҳбатдошга кўра, қотиллик уриниши "Ёшлар кўли" (эски "Комсомол кўли") бўйида жойлашган чўкканларни қутқариш станциясининг эски биносини ўзига турар жой қилиб олган 70 яшар кампир тарафидан амалга оширилган.

Участка нозири кейинги икки ой мобайнида қонунсиз тарзда турар жойга айлантирилган бинонинг йиқилиши ҳақида ўша ерда яшовчи кампирни сурункали огоҳлантириб келган.

Ана шундай ташрифлардан бирида жаҳлга минган кампир участка нозири баданига бир неча бор пичоқ тиққан, дейди Ғулом ака.

Қотилликга уриниш оқибатида участка нозирининг ярадор бўлгани билдирилди.

Айни пайтда участка нозири Урганч шаҳридаги шошилинч тиббий ëрдам касалхонасига олиб келинган.

Бу воқеа ҳақида Озодликка ҳабар берган Ғулом акага кўра, милиционернинг пичоқлангани ҳақидаги гап ифторликлардаги суҳбатларнинг асосий мавзусига айланган.

Озодлик боғланган Урганчадаги бошқа манбалар, хусусан воқеа жойидан икки кўча берида яшовчи Муҳаммад исмли коллеж талабаси тарафидан ҳам тасдиқланди.

Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати мулозими бу воқеани тасдиқламади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG