Линклар

"Қашқадарёда ўқитувчилар ноҳақ ишдан бўшатилаяпти"

  • Садриддин Ашур

Китоблик собиқ коллеж ўқитувчисига кўра, ишсизликдан хорижга тирикчилик илинжида кетаётган ҳамкасблари сони тобора кўпаймоқда.

Китоблик собиқ коллеж ўқитувчисига кўра, ишсизликдан хорижга тирикчилик илинжида кетаётган ҳамкасблари сони тобора кўпаймоқда.

Озодликка ана шундай мулоҳазаларини билдирган китоблик муштарий иш жойидан ажралган ўзбекистонлик ўқитувчилар чет элга мардикорликка кетишга мажбур бўлаётганини айтади.


“Ўзбекистон элчихонасини ёлғиз ўзим пикет қилдим”

дейди АҚШда яшаётган ўзбекистонлик қочқин Шуҳрат Аҳмаджонов.

- 13 август куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида пикет қилдим. Пикетга бошқа одамлар келмади АҚШдаги 300 мингдан ошиқ ўзбеклардан. Ўзим бориб пикет қилдим 11 дан 13 гача. Пикетдаги шиорлар инглиз тилида ëзилган эди. “Журналист Хайрулла Ҳамидовга озодлик”, “Имом Руҳиддин Фахриддиновга озодлик”, “Ўзбекистондаги виждон тутқунларига озодлик”, “Ўзгача фикрловчи ҳамда мусулмонларга қарши провокациялар уюштириш ва тазйиқ қилиш тўхтатилсин”, “МХХ Ўзбекистон диктаторлик режимининг бош таянчидир”, “Ўзбекистон республикасида милиция ва МХХ тўғрисида қонунлар қабул этилишини талаб қиламиз” деган олтита шиор бор эди.

Озодлик: Сиз қочқинликдаги Ўзбекистон фуқароси сифатида чиқдингизми ëки бирор-бир ташкилот номиданми?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Олий маълумотли ўқитувчилар иш излаб хорижга кетяпти”

"Маълумотсиз ўқитувчилар эса ишга олинаяпти", дейди Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги иқтисодиёт коллежидан ишдан бўшатилган ўқитувчи. Исми сир қолишини сўраган бу ўқитувчига кўра, коллеждан ноҳақ бўшатилган ўқитувчилар арзини ҳеч ким эшитмаяпти.

- Китоб коллежи ҳақида маълумот бергандик. Номутахассис ўқитувчилар жуда ҳам кўп. Саноат коллежини тугатиб келганлар математикадан дарс бераяпти. Қанақасига улардан математик етишиб чиқиши мумкин?...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


“Аллоҳдан тинчликни сўраяпмиз”

дейди Макка шаҳрида Умра ҳажини адо этаётган қирғизистонлик Абумуҳаммад.

- Алҳамдулиллоҳ, ички кечинмаларимиз жуда баланд. Ибодатда ўтирибмиз, алҳамдулиллоҳ. Эътикофдамиз. Масжидларда ўтирганимиздан жуда хурсандмиз.

Озодлик: Нима деб дуо қилаяпсизлар?

- Биринчи дуоларимиз ўзимиз учун. Аввало Оллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришлигини сўраб, қолаверса, орқамизда юртимиз бор, юртимизда бўлаëтган ишлар, Оллоҳ таоло тинчлик берсин, ота-оналаримизнинг ҳақлари, шу дуоларни қилиб ўтирибмиз. Бу ерда ҳар куни витрда дуо қилинади. Дуода ўзининг халқи устида бўлаëтган, халқ устида ҳокимлик қилаëтган катта урушлар, Оллоҳ таоло мусулмонларни шундай кунлар уларга ëрдам бериши учун дуо қилинаяпти. Энг асосийси, ҳозир ҳеч ким билмайди Бирмада мусулмонлар қатлиоми бўлаëтганини. Шу ҳақда алоҳида дуо қилинаяпти. Фаластин ҳақида. Менинг таъсирланганим - шунчалик мусулмонлар бир-бирларининг устида бўлаëтган ишларга бефарқ қарамасдан, дуо қилиб туришларига таъсирландим, дейди Макка шаҳрида Умра ибодатини адо этаётган қирғизистонлик Абумуҳаммад.

**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG