Линклар

logo-print
57 мусулмон давлати аъзо бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Сурияни аъзоликдан маҳрум қилди.

Бунга Сурияда 17 ойдан бери давом этаётган нотинчликларда Башар Ассаднинг исёнчилар ва оддий халққа нисбатан ўтказаётган зулми сабаб бўлгани айтилмоқда.

Эрон ва Жазоир ҳукуматлари қарши чиқишига қарамай, мазкур қарор Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Макка шаҳрида ўтаётган йиғинининг иккинчи кунида қабул қилинди.

Қарор олдидан Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида ҳукумат ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида йигирмага яқин киши ўлгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Аввалроқ эса Дамашқ шаҳрида БМТ кузатувчилари жойлашган меҳмонхона яқинида портлаш юз берди. Уч киши жароҳат олган бу портлаш учун масъулиятни Озод Сурия Армияси ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG