Линклар

Эквадор ҳукумати пайшанба куни июн ойида бошпана сўраган WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж иши бўйича ўз қарорини эълон қилади.

Ассанж 19 июндан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида Швецияга экстрадиция қилинишдан яшириниб келмоқда.

Швеция ҳукумати WikiLeaks асосчисини икки аёлга нисбатан жинсий тажовузда айбламоқда.

Эквадор Ташқи ишлар вазири Рикардо Патинога кўра, Британия ҳукумати Ассанжни ҳибсга олиш учун элчихонага штурм уюштиришга тайёр эканлигини билдирган.

Австралиялик 40 ёшли Жулиан Ассанж ўзига нисбатан қўйилаётган айбларни АҚШ томонидан кескин қаршиликка учраган WikiLeaks сайтидаги махфий ёзишмалар туфайли амалга оширилаётган тазйиқ, дея талқин этмоқда.

Ассанж асос солган WikiLeaks сайти АҚШ дипломатик ёзишмаларига доир минглаб махфий ҳужжатларни ошкор қилган эди.
XS
SM
MD
LG