Линклар

logo-print
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги гавжум бозорда велосипедга жойлаштирилган бомба портлаши натижасида камида 14 киши яраланди.

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, бироқ, маҳаллий расмийларга кўра, жароҳат олганларнинг иккитаси оғир аҳволда қолмоқда.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси тараф ўз зиммасига олгани йўқ.

Чоршанба куни Хўст вилоятидаги масжидга гранаталар билан уюштирилган ҳужумда камида 9 намозхон жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Сешанба куни Афғонистон бўйлаб уюштирилган қатор портлашларда элликка яқин киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG