Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Уммон шаҳрида Иордания терма жамоасига қарши ўтказган иккинчи ўртоқлик учрашувида мезбонларнинг қўли баланд келди.

15 август куни "Қирол Абдулла" стадионида ўтган ўйинда иорданияликлар Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси дарвозасига икки жавобсиз гол киритишга муваффақ бўлди.

Голларга учрашувнинг 57-дақиқасида Аҳмад Хатл ва 68-дақиқасида Ҳасан Абдул Фаттоҳлар муаллифлик қилишди.

Икки кун аввал ўтган биринчи ўртоқлик учрашувидаги 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси мазкур беллашувга асосан заҳира ўйинчиларини туширгани айтилмоқда.

Ўртоқлик учрашувларидан асосий мақсад 11 сентябр куни ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доираси Жанубий Корея жамоасига қарши ўйинга тайёргарликдир.
XS
SM
MD
LG