Линклар

Қозоғистонда мухолифатчилар суд қилинмоқда


Пайшанба куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мухолифат етакчилари Владимир Козлов, Серик Сапаргали ва фаол Акжанат Аминов устидан суд бошланди. Рўйхатга олинмаган Олға мухолифат партияси етакчиси Козлов ва у билан қора курсида ўтирганлар ноқонуний гуруҳ тузганлик, унга етакчилик қилганлик, ижтимоий адоват қўзғаганлик ва Қозоғистонда конституциявий тузумни зўравонлик билан ағдаришга чақирганликда айбланмоқда.

Бу айбловлар ўтган йили декабр ойида Жанаўзен шаҳарчасида 17 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган тартибсизликлар билан боғлиқдир.

Козлов ва бошқа судланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловлар сиёсий эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG