Линклар

Ню Йоркдан Москвага учиб кетаётган самолёт бортида бомба борлигига оид хабар ортидан Исландияга фавқулодда қўнди.

Россияга қарашли Аэрофлот ширкати матбуот вакилининг пайшанба куни маълум қилишича, ширкатга Ню Йорк-Москва йўловчи самолёти бортида бомба борлиги ҳақида хабар тушгач, учқични қўндиришга қарор қилинган.

Матбуот вакили ноаниқ шахс телефон орқали бомба ҳақида хабар берган пайтда, самолёт парвозда эди, дея маълум қилди. Учқин Исландияга қўндирилиб, ҳозир бортида тинтув ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG