Линклар

Германия эмбаргосини бузганлар қўлга олинди


Чоршанба куни Германия полицияси Эронга оғир сув реакторлари учун клапанлар етакзиб бериб, Германиянинг Эронга бу каби жиҳозларни сотишга жорий қилган эмбаргосини бузганликда гумон қилинган тўрт кишини ҳисбга олди.

Қўлга олинганлардан бири Германия фуқароси, уч нафари Германия ва Эроннинг қўшфуқароси экани айтилмоқда.

Шахслари Кианзад Ка., Ғуломали Ка., Ҳамид Х. Ва Рудолф М. дея маълум қилинган тўртовлон чоршанба куни 90 зобитдан иборат полиция гуруҳи томонидан Ҳамбург, Олденбург ва Ваймар шаҳарларидаги уйларидан олиб кетилди.

Уларнинг уйлари ва офисларида тинтув ўтказилди.

Ғарб давлатлари Эронни яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблайди. Теҳрон бу айбловларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG