Линклар

1940 йилда Тошкент яқинидаги бир нечта қишлоқ бирлаштирилиб, шаҳарча ташкил қилинди. 1946 йилда Ўзбекистон ССР Олий Совети буйруғи билан Ангрен деб номланган бу шаҳарчада йирик кўмир конларини ўзлаштириш бошланди.

2012 йил 13 апрел куни президент Каримов фармонига мувофиқ Ангрен махсус индустриал зонаси барпо этилди.

Қачонлардир Ангрен кўпмиллатли шаҳар бўлган.

Бугунги кунда ташлаб кетилган кимсасиз уйлар одамда ачиниш ҳисларини уйғотади. Қайта қуриш даврида Қрим татарлари ва немислар, кейинчалик руслар шаҳарни ташлаб кета бошлади.... Ҳозир эса ўзбеклар.

Ишга яроқли эркаги Россия ëки бошқа хориж давлатларига пул ишлаш учун кетмаган оиланинг ўзи йўқ.

Айтишларича, ягона олий таълим даргоҳи - Маҳмуд Қошғарий номидаги Тошкент вилоят педагогика институти яқин кунларда ëпилади.

Албатта, Ангрен постсовет ҳудудида бундай аҳволга тушган ягона шаҳар эмас.

Ажойиб иқлимга эга, тоғ ўртасида жойлашган, пойтахтдан унча узоқ бўлмаган, Фарғона водийсига элтадиган катта трасса йўли бўйида жойлашган шаҳарнинг бугунги аҳволи одамни хафа қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG