Линклар

Уэн Жибао: Иқтисодий ўсиш мақсадига эришишимиз мумкин


Хитой Бош вазири Уэн Жибао ўз мамлакати иқтисодий ўсиш кўрсаткчилари ўтган ойда сусайганига қарамасдан, йил охирга кўзланган мақсадга эришиши мумкинлигини айтмоқда.

Бош вазирнинг айтишича, саноат соҳасисида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда ва иш билан таъминланганлик даражаси барқарордир.

Бироқ, дея қўшимча қилди Уэн, иқтисод ҳамон барқарор эмас ва “иқтисодий қийинчиликлар бир муддат давом этиши мумкин”.

Хитой иқтидоридаги Коммунистлар партияси жорий йилда иқтисодий ўсиш 7,5 фоизни ташкил этишини мақсад қилиб қўйган.

Июн ойида Хитой иқтисодининг ўсиш кўрсаткичи 7,6 фоизни ташкил қилди. экспертлар йиллик ўсиш 8 фоизни ташкилишини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG