Линклар

Ўзбекистон суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни оширмоқчи. “Нефть России” Интернет нашрининг “Ўзбекнефтегаз” давлат ширкатига таяниб маълум қилишича, 2014 йилгача суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини 2,3 баробарга ошириб, 587 минг тоннага етказиш кўзланмоқда.

Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш асосан Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Шўртаннефтегаз” корхонаси ҳиссасига тўғри келиши айтилмоқда.

Бундан ташқари бошқа иншоотлар, жумладан Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳам режалаштирилмоқда. Мазкур мақсадларга йўналтириладиган сармоянинг умумий ҳажми 385 миллион АҚШ долларини ташкил қилиши айтилмоқда.

Ўзбекистон йилига 70 миллиард куб мертга яқин табиий газ қазиб олиши ва унинг катта қисми ички истеъмолчига сотилиши айтилади. Бироқ ўтган қиш мавсумида Ўзбекистон аҳолисининг аксар кўпчилиги газ танқислигидан азият чеккани кузатилди.
XS
SM
MD
LG