Линклар

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари маъмуриятининг маълум қилишича, пайшанба куни мамлакат жанубида ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 11 киши, жумладан 7 хориж аскари ҳалок бўлган.

Халқаро коалиция вакилларига кўра, ҳалокат оқибатида НАТОнинг тўрт аскари, АҚШнинг уч аскари ва Афғонистон хавфсизлик кучларининг уч вакили ҳалок бўлган.

НАТО маъмурияти ҳалокатга оид бошқа тафсилотларга тўхталмади, лекин ҳодиса тергов қилинаётганини маълум қилди.

Толибон ҳаракати Озодлик радиоси Покистон хизматига юборган баёнотида вертолётни уриб туширганини иддао қилди. Бу иддаони мустақил тарзда тасдиқлашнинг иложи бўлганича йўқ.
XS
SM
MD
LG