Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:13

Эквадор Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берди


Эквадор ҳукумати WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берди. Бу ҳақда эълон қилган Эквадор Ташқи ишлар вазири Рикардо Патино мазкур қарорга изоҳ сифатида инсон ҳуқуқларига оид бир қатор халқаро келишувларни санаб ўтиб, ўз ҳукумати Британия, Швеция ва АҚШ ҳукуматларидан Ассанж адолатли суд қилиниши ва учинчи давлатга бериб юборилмаслиги тўғрисида кафолат ололмаганини баён қилди.

Пойтахт Кито шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Патино Британия ҳукуматини Эквадор Ассанжга бошпана берадиган тақдирда бунинг оқибатлари бўлиши борасида таҳдид қилганликда танқид қилди.

Эквадор Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
XS
SM
MD
LG