Линклар

Ўз-ТВда канал кўпайгани эркин сўз нишонасими?


Янги телеканаллар президентнинг “Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини ошириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли бойитиш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил қилиняпти.

Янги телеканаллар президентнинг “Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини ошириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли бойитиш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил қилиняпти.

2013 йил январидан бошлаб Ўзбекистонда "Дунё бўйлаб", "Маданият ва маърифат" ва “Болалар” телеканаллари ўз фаолиятини бошлайди. “Қурултой” дастуридаги муҳокама ана шу мавзуга бағишланди.

Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев, Ўзбекистонда суд кўпайгани адолат, парламентнинг икки қанотли бўлгани эса плюррализм аломати бўлмаганидек, канал кўпайгани сўз эркинлигини таъминламайди деган фикрни билдирди.

Эшиттиришда иштирок этган ëзувчи, 10 йил мобайнида Ўзбекистон телеканалида шарҳловчилик қилган Саломат Вафо ўзбек тележурналистларининг қаноти қайрилган ва қашшоқ аҳволини бу каналлар ўнглай олмайди деган фикрда собит бўлди.

Хозир Швейцарияда сиëсий қочқин мақомида истиқомат қилаëтган тележурналист, Ўшдаги Мезон ТВнинг собиқ раҳбари Жавлон Мирзахўжаев каналларнинг соҳавий тармоқланишини ижобий баҳолади.

Эшиттиришда иштирок этган Ўзбекистон Ëшлар каналининг собиқ телебошловчиси Малоҳат Эшонқулова ва мустақил журналист Абдураҳмон Ташановлар жамият ўзгармагунча Ўз-ТВ ҳам ўзгармайди деган фикрни билдиришди.

Қурултой эшиттиришини мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG