Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:15

Сурия режимига босим кучаймоқда


15 август куни Азаз шаҳарчасига Сурия ҳукумат кучлари қилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
15 август куни Азаз шаҳарчасига Сурия ҳукумат кучлари қилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда 18 ойдан бери давом этаётган бўҳронни ҳал қилишда кўмаклашиш учун бу мамлакатда ташкилот идорасини очиш масаласини муҳокама қилади. Айни пайтда Сурияда зўраовнликлар давом этаркан, чоршанба куни мусулмон давлатларни ўз ичига олувчи Ислом Ҳамкорлик ташклоти Сурияни бу тузилмадаги иштирокини вақтинча тўхтатди.

Келаси якшанба куни Суриядаги БМТ ҳарбий кузатув миссияси мандати тугайди. Пайшанба куни эса Хавфсизлик Кенгашида бир ярим йилдан бери давом этаётган бўҳронни ҳал қилиш учун бу мамлакатда БМТнинг фуқаровий ваколатхонасини очиш мақсадга мувофиқми, деган масала муҳокама қилинади.

Кенгаш 19 августдан кейин ҳам Сурияда фуқаровий миссияни қолдириш учун иккита асосий шартни илгари сурган. Биринчиси, ҳукумат томонидан исёнчиларга қарши оғир қуролларнинг ишлатилишига чек қўйиш, иккинчиси зўравонликлар кўламини жиддий тарзда камайтириш.

Ўтган жума куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун кенгашга йўллаган мактубида бу икки шартдан бирортаси бажарилмагани ва Сурия “тўлақонли фуқаролар уриши доимга чўкиш хавфи остида” қолганини таъкидлади.

Айни пайтда Суриянинг ўзида зўравонликлар шиддати кучайиб бормоқда. Чоршанба куни Алеппо яқинидаги Азаз шаҳарчасида ҳукумат кучлари ҳаво зарбаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.

Бу хабар ортидан президент Башар ал-Ассад режими халқ исёнини қонли бостираётгани боис, 57 мусулмон давлатини ўз ичига олувчи Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Суриянинг тузилмадаги иштирокини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

Бу қарорга Эрон қарши чиқиб келаётганига қарамасадан, Маккада ўтаётган ИҲТ саммитининг иккинчи кунида қабул қилинди.
Якуний баёнотда ИҲТ етакчилари Сурияда барча зўравонликларни дарҳол тўхтатишга чақириб, “Сурия халқи бошдан кечирайтган қатлиом ва ноинсоний ҳаракатлардан чуқур ташвиш” билдирди.

Қўшма Штатлар ИҲТнинг қарорини олқишлаб, у Ассад режимига “кучли сигнал” юборишини таъкидлади.

Сешанба куни ИҲТ қарори қабул қилиниши арафасида АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Эронни Сурия можаросида асосий рол ўйнаётганлик, жумладан Ассад режими тарафида жанг қилаётган қуролли гурҳларни тайёргарликдан ўтказаётганликда айблади.

- Биз Эроннинг бу можарога аралашуви ошиб бораётганини кўриб турибмиз ва бу ташвишларимизнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Эроннинг ҳозирги вазиятга аралашаётгани тўғри деб ҳисобламаймиз, бу жуда таҳликалидир ва Суриядаги қотилликларга ҳисса қўшмоқда. Эрон охир-оқибат қулайдиган режмни қўллаб-қувватламоқда. Лекин Эронинг аралашуви Сурия халқи бошдан кечираётган кулфатларга ҳисса қўшмоқда, деди Панетта.

Суриянинг тижорат марказларидан бири ҳисобланган Алеппо шаҳри устидан назоратни олиш учун ҳукумат ва исёнчилар ўртасида уч ҳафтадан бери жанглар давом этмоқда.

Чоршанба куни Дамашқда ҳам юзга яқин БМТ кузатувчиси турган меҳмонхона яқинидаги ҳарбий бинода бомба портлади. Масъулиятини Озод Сурия армияси исёнчи гуруҳи ўз зиммасига олган портлаш оқибатида уч киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Можаро қўшни Ливанга ҳам кўчаётган кўринади. Чегара ортида Ливаннинг шиа қабилаларидан бири шу ҳафта бошида Сурия исёнчилари томонидан қўлга олинган қабиладошларини озод қилиш мақсадида 20 дан ортиқ суриялик ва бир туркни гаровга олганини эълон қилди.

Бу хабар ортидан Бирлашган Араб Амирликари, Саудия Арабистони ва Қатар ўз фуқароларини Ливанга сафар қилмасликка чақирди.

Женевда БМТ вакиллари Сурия можаросидаги тарафларнинг иккаласини уруш жиноятларида айблади. Жиноятларнинг аксар қисми ҳукумат ёки унинг тарафдорлари томонидан амалга оширилгани таъкидланди.
XS
SM
MD
LG