Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар ва етакчи Араб лигаси мамалактлари жума куни Туркияда ўтадиган йиғинда Сурияга нисбатан кейини чораларни муҳокама қилади.

Аввалроқ БМТ Суриядаги кузатув миссиясини якунлашга қарор қилганди.

Кузатув миссияси етакчиси Эдмонд Мулет кеча қилган чиқишида Сурияда ҳукумат ва исёнчилар “уруш йўлини танлагани”ни айтиб ўтди.

Икки ҳафта олдин эса тўрт ой давомида Ассад ҳукумати ва исёнчилар ўртасида тинчлик ўрнатишга беҳуда уриниб келган тинчлик элчиси Кофи Анан ўз ваколати топширганди.

БМТ вакилларига кўра, жазоирлик дипломат Лахдар Браҳими Сурияда тинчлик элчиси бўлишга ўз розилигини билдирган.
XS
SM
MD
LG