Линклар

Москва суди жума куни шов-шувларга сабаб бўлган Pussy Riot гуриҳи аъзолари устидан ўз хукмини чиқаради.

Гуруҳ аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безорилик ва Рус Православ черковини ҳақоратлаганликда айбланмоқда.

Прокурор айбланувчиларга уч йиллик қамоқ жазоси беришни сўраган.

Қизлар диндорларни ҳақорат қилиш истаги йўқ бўлгани ва уларнинг черковдаги чиқиши учинчи маротаба президент курсисига ўтирган Владимир Путинга қарши ўтказилган намойишларнинг бир қисми бўлганини айтишган.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош ибодатхонаси - Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлаган эди.
XS
SM
MD
LG